Soliq kodeksi

267-modda. Ҳисобга олинмайдиган солиқ суммаси

(267-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)

Товарларни (хизматларни) олиш (олиб кириш) чоғида солиқ тўловчи томонидан тўланган солиқ суммаси ушбу Кодекснинг 266-моддасига мувофиқ қуйидаги ҳолларда ҳисобга олинмайди: 1) реализация қилиш бўйича айланмалари ушбу бўлимга мувофиқ солиқ солишдан озод этилган товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш (хизматлар кўрсатиш) учун мўлжалланган асосий воситалар, кўчмас мулк объектлари ва номоддий активлар сотиб олинганда (олиб кирилганда); 2) товарлар (хизматлар) ушбу қисмнинг 1-бандида кўрсатилган асосий воситаларни, кўчмас мулк объектларини қуриш, модернизациялаш, реконструкция қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва таъмирлаш учун сотиб олинганда; 3) реализация қилиш бўйича айланмалари солиқдан озод этилган товарлар (хизматлар) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш (хизматлар кўрсатиш) учун сотиб олинганда; 4) товарлар (хизматлар) солиқ тўловчи бўлмаган юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сотиб олинганда; 5) вакиллик харажатлари; 6) товарлар (хизматлар) бепул олинганда, бундан олувчи улар бўйича солиқ тўлаган ҳоллар мустасно; 7) солиқ тўловчининг шахсий эҳтиёжлари учун фойдаланишга мўлжалланган, ушбу Кодекснинг 317-моддасига мувофиқ фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда харажатлар чегириб ташланмайдиган товарлар (хизматлар) сотиб олинганда. Юқори хавф даражасига киритилган ҳисобварақ-фактуралар асосида товарларни (хизматларни) харид қилган харидорлар томонидан мазкур ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисобга олинмайди, бундан ушбу Кодекснинг 266¹-моддасида назарда тутилган тартибда солиқ суммаси тўланган ҳоллар мустасно. Солиқ тўловчи товарларни (хизматларни) сотиб олиш чоғида тўлаган солиқ суммалари қуйидаги товарларни (хизматларни) сотиб олиш ёки олиб кириш чоғида ҳам, агар бу товарларни (хизматларни) сотиб олиш амалга оширилаётган фаолият турига боғлиқ бўлмаса, ҳисобга олинмайди: 1) енгил автомобилларни, мотоциклларни, вертолётларни, моторли қайиқларни, самолётларни, шунингдек моторли воситаларнинг бошқа турларини ва улар учун ёқилғини; 2) алкоголь ва тамаки маҳсулотларини. Ушбу Кодекснинг 268 — 270-моддаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҳисобга олинмайдиган солиқ суммаси сотиб олинган товарларнинг (хизматларнинг) қийматида ҳисобга олинади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.