Гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатиб турилган ёки тугатилган ёхуд бекор қилинган солиқ тўловчи томонидан ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммаси ҳисобга олинмайди. Мазкур ҳодисалар юзага келганда, бундай солиқ тўловчига ундан ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммаси унинг харидорларида ҳам ҳисобга олинмайди.
Гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги муносабати билан ҳисобга олиш учун қабул қилинмаган, ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммаси гувоҳноманинг амал қилиши қайта тикланган тақдирда, гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилган санадан эътиборан солиқ тўловчида ва унинг харидорларида ҳисобга олинади (тузатилади).
Ҳисобварақ-фактуралар солиқ хавфининг юқори даражасига киритилган тақдирда, мазкур ҳисобварақ-фактуралар асосида товарларни етказиб бериш (хизматлар кўрсатиш) билан боғлиқ операциялар бўйича солиқ суммасини ҳисобга олиш мақсадида солиқ солиқ агенти томонидан тўланиши мумкин. Бунда солиқ тўловчи бўлган ва солиқ тўловчидан товарларни (хизматларни) олувчи юридик шахс, якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс солиқ агенти деб эътироф этилади.
Товарларни (хизматларни) етказиб берувчида солиқ бўйича салбий фарқ ёки ортиқча тўлов суммаси ҳосил бўлган тақдирда, бундай сумма солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобидан ҳисобга олиниши ёхуд ушбу Кодексда белгиланган тартибда қопланиши (қайтарилиши) мумкин.
Товарларни етказиб берувчилар (хизматлар кўрсатувчилар) томонидан расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактураларнинг юқори хавф даражасига кириши улар томонидан олинган товарлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасини ушбу бўлимда белгиланган тартибда ҳисобга олиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда солиқ суммалари солиқ агентида тегишли солиқ суммаси бюджетга тўланган солиқ даврида ҳисобга олинади, бундан ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ҳисобот тақдим этишнинг охирги муддати етиб келмаган солиқ даврига тааллуқли ҳисобварақ-фактуралар бўйича тўлов амалга оширилган тақдирда, солиқ агентида мазкур ҳисобварақ-фактуралар санаси бўйича тегишли солиқ даврида ҳисобга олинади.
Ҳисобварақ-фактураларнинг хавф даражасини аниқлаш, реестрини юритиш, бундай ҳисобварақ-фактуралар асосида солиқ тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Агар харидор томонидан паст хавф даражасига киритилган ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҳисобга олинган солиқ суммалари қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим натижасида юзага келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари ушбу ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҳисобга олишни бекор қилишга ёки унга тузатиш киритишга ҳақли, бундан харидор томонидан дастлаб юқори хавф даражасига киритилган ҳисобварақ-фактуралар бўйича ушбу моддада белгиланган тартибда солиқ тўланганлиги сабабли ҳисобга олинган солиқ суммалари мустасно.
lex.uz’dagi asl matnSoliq kodeksi
266¹-modda. Солиқ суммаларини ҳисобга олишнинг айрим ўзига хос хусусиятлари
(266¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонунига асосан учинчи — тўққизинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.