Soliq kodeksi

265-modda. Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби

Ушбу Кодекснинг 247 — 257-моддаларига мувофиқ солиқ базасини аниқлашда солиқ суммаси солиқ базасининг солиқ ставкасига мувофиқ бўлган фоизли улуши сифатида ҳисоблаб чиқарилади. Солиқ суммаси товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир операцияларнинг солиқ базасидан, тегишли солиқ даврига тааллуқли бўлган айланмаларни амалга ошириш санасидан келиб чиққан ҳолда, тегишли солиқ даврида солиқ базасини кўпайтирадиган ёки камайтирадиган барча ўзгартишлар ҳисобга олинган ҳолда ҳар бир солиқ даврининг якунларига кўра ҳисоблаб чиқарилади. Товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда солиқнинг умумий суммаси ушбу Кодекснинг 254-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқ базасининг солиқ ставкасига мос келадиган фоизли улуши сифатида ҳисоблаб чиқарилади. Агар ушбу Кодекснинг 254-моддаси тўртинчи қисмида белгиланган талабларга мувофиқ солиқ базаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича алоҳида аниқланса, солиқ суммаси мазкур солиқ базаларининг ҳар бири бўйича алоҳида ҳисоблаб чиқарилади. Бунда солиқнинг умумий суммаси бундай солиқ базаларининг ҳар бири бўйича алоҳида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаларини қўшиш орқали ҳисоблаб чиқарилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.