Товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси тўланган солиқни қоплаш (қайтариш) йўли билан ноль даражали ставкаси бўйича тортилади, агар ушбу товарлар (хизматлар) қуйидагича олинса:
1) чет эл дипломатик ваколатхоналарининг ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг расмий фойдаланиши учун, шунингдек ушбу ваколатхоналар дипломатик ва маъмурий-техник ходимларининг (шу жумладан улар билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг) шахсий фойдаланиши учун;
2) Маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида товарларни (хизматларни) сотиб олаётган солиқ тўловчилар томонидан, агар битимда ноль даражали ставка қўлланилиши назарда тутилган бўлса.
Агар тегишли чет давлатнинг қонунчилигида Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналарига ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга, ушбу ваколатхоналарнинг дипломатик ҳамда маъмурий-техник ходимларига (шу жумладан улар билан бирга яшайдиган оила аъзоларига) нисбатан худди шундай тартиб белгиланган бўлса ёхуд бундай норма Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида назарда тутилган бўлса, ноль даражали ставкани қўллаш ушбу модданинг биринчи қисми 1-бандига мувофиқ амалга оширилади.
Ноль даражали ставка қимматбаҳо металларни ишлаб чиқарувчилар томонидан қимматбаҳо металларни олиш бўйича ваколатли органга реализация қилинадиган бундай металларга нисбатан қўлланилади.
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (бундан пахта ва ғалла мустасно) рўйхатига киритилган товарларни реализация қилиш айланмасига нисбатан ноль даражали ставкада солиқ солинади.
lex.uz’dagi asl matn264-modda. Айрим ҳолларда ноль даражали ставканинг қўлланилиши
(264-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
Oddiy tilda
НОЛЛ ДАРАЖАЛИ СТАВКАНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Нимани ангlatadi
Ноль даражали ставка — бу айрим товар ва хизматларга солиқ солинмайди, деган маъно. Сотувчи олдинги босқичда тўлаган солиқни қайтариб олади. Бу асосан дипломатик ваколатхоналар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва қимматбаҳо металларга қўлланилади.
Кимга тегишли
Бу қоида дипломатик ваколатхоналар, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва қимматбаҳо металларни сотувчиларга тегишли.
Аmalда
Ўзбекистондаги чет эл элчихонаси офис мебелини сотиб олади — солиқ тўланмайди. Қишлоқ хўжалиги фермери сўяни сотади — ноль ставка қўлланилади. Қимматбаҳо металлар заводи олтинни сотади — солиқсиз.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.