Юқори турувчи солиқ органи, агар қуйидагиларни аниқлаган бўлса, шикоятни тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиради:
шикоят шикоятни берган шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланмаган бўлса ёхуд вакилнинг шикоятни имзолаш учун ваколатларини тасдиқловчи белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса;
шикоят ушбу Кодексда белгиланган шикоят бериш муддати тугаганидан кейин берилган ва уни тиклаш тўғрисидаги илтимосномани ўз ичига олмаган бўлса ёки шикоят бериш учун ўтказиб юборилган муддатни тиклаш рад этилган бўлса;
шикоят бўйича қарор қабул қилинишига қадар шикоятни берган шахс номидан шикоятни тўлиқ ёки қисман чақириб олиш тўғрисидаги ариза келиб тушган бўлса;
илгари айнан ўша асослар бўйича шикоят берилган бўлса;
шикоят солиқ органининг ушбу Кодексга мувофиқ белгиланган тартибда илгари шикоят қилинган қарори устидан берилган бўлса;
шикоят ушбу Кодекснинг 232-моддасида белгиланган тартиб бузилган ҳолда берилган бўлса;
шикоят ушбу Кодекснинг 233-моддаси талабларига мувофиқ расмийлаштирилмаган бўлса;
шикоят қўзғатилган жиноят иши доирасида ёки солиқ тўловчи судга шикоят масаласи бўйича мурожаат қилганда берилган бўлса.
Шикоятни кўриб чиқаётган солиқ органи шикоят олинган ёхуд шикоятни тўлиқ ёки қисман чақириб олиш тўғрисидаги ариза олинган кундан эътиборан беш кун ичида шикоятни тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдириш ҳақида қарор қабул қилади.
Қабул қилинган қарор тўғрисида шикоятни берган шахсга қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида ёзма шаклда хабар берилади.
Шикоятни кўрмасдан қолдириш шахснинг шикоят бериш учун ушбу Кодексда белгиланган муддатларда шикоят билан такроран мурожаат қилишига монелик қилмайди, бундан ушбу модда биринчи қисмининг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича шикоятни кўрмасдан қолдириш ҳоллари мустасно.
lex.uz’dagi asl matn234-modda. Юқори турувчи солиқ органи томонидан шикоятни кўрмасдан қолдириш
(234-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 20 февралдаги ЎРҚ-910-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2024 й., 03/24/910/0140-сон)
Oddiy tilda
СОЛИҚ КОДЕКСИ, 234-МОДДА
Юқори турувчи солиқ органи томонидан шикоятни кўрмасдан қолдириш
Нимани ангlatади
Юқори турувчи солиқ органи шикоятни кўрмасдан қолдириши — бу шикоятни ўрганмасдан, унга жавоб бермасдан рад этишидир. Бу фақат муайян асослар бўлганда амалга ошади. Масалан, шикоят вақтида берилмаган ёки нотўғри расмийлаштирилган бўлса.
Кимга тегишли
Бу қоида солиқ органларининг юқори даражасига тегишли.
Аmalда
Агар сиз солиқ органининг қарорига шикоят қилсаңиз, лекин шикоятни имзолаб бермасаңиз ёки вакилнинг ваколатнамасини қўшмасаңиз, юқори орган шикоятни кўрмасдан қайтариб юбориши мумкин. Бундай холда сизга ёзма хабар берилади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.