Soliq kodeksi

233-modda. Юқори турувчи солиқ органига бериладиган шикоятнинг шакли ва мазмуни

(233-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 20 февралдаги ЎРҚ-910-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2024 й., 03/24/910/0140-сон)

Шикоят ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар солиқ органига ёзма ёки электрон шаклда юборилиши мумкин. Шикоят уни берган шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Шикоятда қуйидагилар кўрсатилади: 1) жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда яшаш жойи ёки шикоят бераётган юридик шахснинг номи ва манзили; 2) солиқ органининг норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжати, мансабдор шахснинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилаётган шикоят; 3) солиқ органининг номи, норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжат, устидан шикоят берилаётган мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги); 4) шикоят бераётган шахс ўзининг ҳуқуқлари қайси асосларга кўра бузилган деб ҳисобласа, ўша асослар; 5) шикоят бераётган шахснинг талаблари. Шикоятда телефон рақамлари, электрон почта манзиллари ва шикоятни ўз вақтида кўриб чиқиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар кўрсатилиши мумкин. Шикоят солиқ органининг норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжати, унинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоят бераётган шахснинг ваколатли вакили томонидан берилган тақдирда, шикоятга ушбу вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади. Шикоятга шикоят бераётган шахснинг далилларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.