Қўшилган қиймат солиғининг солиқ тўловчиси сифатида солиқ органларида ҳисобга қўйишнинг белгиланган тартиби солиқ тўловчи томонидан бузилганда, —
солиқ тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳисобга қўйиш санасидан ҳақиқатда ҳисобга қўйилган санагача бўлган даврда олган даромадининг беш фоизи миқдорида, лекин беш миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисми қоидалари 2026 йил 1 январдан бошлаб илк марта айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтган солиқ тўловчиларга нисбатан улар қўшилган қиймат солиғини тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиш мажбурияти юзага келган муддатдан эътиборан бир йил ичида рўйхатдан ўтган ҳолларда татбиқ этилмайди.
Ушбу Кодекснинг 131-моддасида назарда тутилган ҳолларда солиқ солиш объекти бўйича солиқ органларида ҳисобга қўйиш муддатлари бузилганда, агар ҳисобга қўйишнинг белгиланган муддатидан ўтиши:
ўттиз кундан кўп бўлмаганда, — бир миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади;
ўттиз кундан кўп бўлганда, — икки миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Чет эл юридик шахси томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий муассасасини ташкил этишга олиб келувчи фаолиятнинг солиқ органида ҳисобга қўймасдан амалга оширилиши —
бундай фаолиятни амалга ошириш бошлангандан ҳақиқатда ҳисобга қўйилган санагача бўлган даврда олинган даромаддан ўн фоиз миқдорида, лекин ўн миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш, —
бундай фаолиятдан олинган даромадларнинг ўн фоизи миқдорида, лекин бир миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matnSoliq kodeksi
219-modda. Солиқ органида ҳисобга қўйиш тартибини бузиш
(219-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.