Молиявий санкциялар солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарлик чорасидир.
Молиявий санкциялар ушбу Кодекснинг 28 ва 29-бобларида назарда тутилган миқдорларда белгиланади ва пул ундириш (жарималар) тарзида қўлланилади.
Жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳеч бўлмаганда битта ҳолат мавжуд бўлган тақдирда, жарима миқдори ушбу Кодекснинг тегишли моддасида белгиланган миқдорга нисбатан икки марта камайтирилади.
Аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлардаги айбга иқрор бўлинганда ва солиқ органининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарори олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда молиявий санкциялар суммаси ихтиёрий равишда тўланганда жарима миқдори ушбу Кодекснинг тегишли моддаларида белгиланган миқдорга нисбатан икки бараварга камайтирилади.
Ушбу Кодекснинг 216-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, жарима миқдори икки баробар оширилади.
Бир шахс томонидан икки ва ундан ортиқ солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, молиявий санкциялар ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун алоҳида тарзда ундирилади.
lex.uz’dagi asl matnSoliq kodeksi
218-modda. Молиявий санкциялар
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.