Шаҳарсозлик кодекси

77-modda. Табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятлар таъсирига дучор бўлган ҳудудларда шаҳарсозлик фаолиятини алоҳида тартибга солиш

Йўл қўйиладиган энг юқори концентрациялардан ортиқча кимёвий ва (ёки) биологик моддалар, зарарли микроорганизмлар билан, йўл қўйиладиган энг юқори даражалардан ортиқча радиоактив моддалар билан ифлосланган ҳудудлар, агар бундай ҳудудларда аҳолининг яшаши ва хўжалик фаолиятини амалга ошириш инсон ҳаёти ҳамда соғлиғига таҳдид туғдираётган бўлса, консервация қилиниши ва уларга махсус ишлов берилиши лозим. Мазкур ҳудудларнинг ифлосланиш даражасига ҳамда уларни соғломлаштириш усулига қараб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан улардан фойдаланишнинг алоҳида режими жорий этилиши ёки бошқа функционал мақсади белгиланиши мумкин. Аҳоли пунктлари ҳудудларининг хавфсизлиги концепциясини амалга ошириш мақсадида фуқаро муҳофазаси талабларига, табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, шунингдек террорчилик ҳаракатларига қарши курашиш талабларига риоя этилган ҳолда шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш чора-тадбирлари кўрилади. Шаҳарсозлик фаолияти объектларида алоҳида тартибга солишни жорий этиш муддатлари шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги давлат бошқаруви органлари томонидан белгиланади. Алоҳида тартибга солиш режими амалда бўлган даврда шаҳарсозлик фаолияти ушбу Кодекснинг 74-моддасида назарда тутилган тадбирларга мувофиқ амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.