Алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларини умумдавлат аҳамиятига молик объектлар жумласига киритиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан:
табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятлар таъсирига дучор бўлган ҳудудларда — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг манфаатдор вазирликлар ва идоралар маълумотлари асосидаги тақдимномаларига кўра;
йўл қўйиладиган энг юқори концентрациялардан ортиқча кимёвий ва (ёки) биологик моддалар, зарарли микроорганизмлар билан, йўл қўйиладиган энг юқори даражалардан ортиқча радиоактив моддалар билан ифлосланган ҳудудларда — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг тақдимномаларига кўра;
Тошкент шаҳри ҳудудида — Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳамда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг тақдимномаларига кўра;
моддий маданий мерос объектлари мавжуд бўлган шаҳарлар ҳудудларида — Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг тақдимномаларига кўра;
курорт шаҳарлар ҳудудларида — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг тақдимномаларига кўра;
қўриқхона шаҳарлар ҳудудларида — Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг тақдимномаларига кўра;
ҳаёт фаолиятининг алоҳида режимига эга бўлган аҳоли пунктлари (ҳарбий объектлар, бошқа режимли ҳудудлар, давлат қўриқхоналаридаги ва бошқа қўриқланадиган табиий ҳудудлардаги аҳоли пунктлари) ҳудудларида — манфаатдор вазирликларнинг, идораларнинг тақдимномаларига кўра;
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда — манфаатдор вазирликларнинг ва идораларнинг тақдимномасига кўра амалга оширилади.
Алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларини маҳаллий аҳамиятга молик (умумдавлат аҳамиятига молик объектлар жумласига киритилмаган) объектлар жумласига киритиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан:
табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятлар таъсирига дучор бўлган ҳудудларда — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тақдимномаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишилган ҳолда;
йўл қўйиладиган энг юқори концентрациялардан ортиқча кимёвий ва (ёки) биологик моддалар, зарарли микроорганизмлар билан, йўл қўйиладиган энг юқори даражалардан ортиқча радиоактив моддалар билан ифлосланган ҳудудларда — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тақдимномаларига кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларини маҳаллий аҳамиятга молик (умумдавлат аҳамиятига молик объектлар жумласига киритилмаган) объектлар жумласига киритиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан:
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда — Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилган ҳолда;
ҳаёт фаолиятининг алоҳида режимига эга бўлган аҳоли пунктлари (ҳарбий объектлар, бошқа режимли ҳудудлар, давлат қўриқхоналари ҳудудларида ва қўриқланадиган бошқа табиий ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктлари) ҳудудларида — манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилган ҳолда;
Нукус шаҳри ҳамда вилоятларнинг маъмурий марказлари бўлган шаҳарлар ҳудудларида, шунингдек маданий мерос объектлари мавжуд бўлган шаҳарлар ҳудудларида — тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг тақдимномасига кўра амалга оширилади.
Алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг чегаралари аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш ва қуриш тўғрисидаги тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида белгиланади ҳамда маъмурий-ҳудудий бирликлар чегаралари билан мос келмаслиги мумкин.
lex.uz’dagi asl matn76-modda. Алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларини умумдавлат ва маҳаллий аҳамиятга молик объектлар жумласига киритиш ҳамда уларнинг чегараларини белгилаш
(76-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 23 июлдаги ЎРҚ-1160-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2026 й., 03/26/1160/0786-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.