Шаҳарсозлик кодекси

73-modda. Шаҳар атрофи зонаси ҳудудидан фойдаланиш

Шаҳар атрофи зонаси ҳудудидан фойдаланиш ҳамда унинг чегараларидаги шаҳарсозлик фаолияти юридик ва жисмоний шахсларнинг, жамият ва давлатнинг, шаҳар атрофи зонасига кирувчи аҳоли пунктлариаро ҳудудларнинг манфаатлари инобатга олинган ҳолда амалга оширилади. Шаҳар атрофи зоналари ҳудудларининг зоналаштирилиши Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини режалаштириш тарҳларида, туманни (туманлар гуруҳларини) режалаштириш лойиҳаларида, шунингдек шаҳарларнинг ўз шаҳар атрофи зоналари билан биргаликда ишлаб чиқиладиган бош режаларида белгиланади. Шаҳар атрофи зоналарида санитария-ҳимоя ва рекреация вазифаларини бажарадиган ҳудудлар ажратилади. Ушбу ҳудудларда атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатадиган хўжалик фаолияти ва бошқа хилдаги фаолият тақиқланади. Шаҳар атрофи зонаси чегаралари доирасида биноларни, иншоотларни ҳамда уларнинг мажмуаларини қуриш, реконструкция қилиш ва кенгайтириш шаҳарнинг ижро этувчи ҳокимият органи билан келишган ҳолда амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.