Шаҳарсозлик кодекси

72-modda. Шаҳар атрофи зоналари

Шаҳар атрофи зонаси шаҳар чегарасидан ташқаридаги, шаҳар билан ягона ижтимоий, табиий, хўжалик ҳудудини ташкил этувчи, ушбу шаҳар ҳудудини, шаҳар атрофи зонасига кирувчи аҳоли пунктлари ҳудудларини, аҳоли пунктлариаро ҳудудларни (шаҳарни ривожлантириш учун захира ҳудудни) ривожлантириш учун ҳамда саноат, коммунал, омборхона объектларини, муҳандислик, транспортга оид инфратузилмалар объектларини, жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун ер участкаларини, аҳоли дам олиш жойларини жойлаштириш учун, шунингдек қишлоқ хўжалигини юритиш ҳамда муҳофаза ва санитария-гигиена вазифаларини бажариш учун мўлжалланган ерларни ўз ичига олади. Шаҳар атрофи зоналари чегараларини белгилаш ушбу Кодексга ҳамда ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ шаҳарсозлик ва ер тузиш ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.