Шаҳарсозлик ҳужжатлари таркибига қуйидагилар киради:
1) Ўзбекистон Республикасининг ҳудудини ва ҳудудининг қисмларини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатлар:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош тарҳи;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг икки ва ундан ортиқ вилоят ҳудудларини ўз ичига олган қисмларини ривожлантиришни режалаштириш тарҳлари (бундан буён матнда шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштиришнинг бириктирма тарҳлари деб юритилади);
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тарҳи;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришнинг тармоқ тарҳлари;
2) Ўзбекистон Республикасининг вилоятлари ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатлар:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тарҳлари;
туманни (туманлар гуруҳларини) режалаштириш лойиҳаси;
3) аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатлар:
аҳоли пунктларининг бош режалари;
аҳоли пунктлари чегара чизиқларининг лойиҳалари;
аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантиришнинг тармоқ тарҳлари;
аҳоли пунктларининг ҳудудларини шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш тарҳлари;
4) аҳоли пунктларининг ҳудудларини қуриш тўғрисидаги ҳужжатлар:
батафсил режалаштириш лойиҳаси;
қуриш лойиҳаси;
5) шаҳарсозлик фаолияти объектларининг қурилиши учун лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари:
қурилишнинг техник-иқтисодий асоси;
қурилишнинг техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари;
лойиҳа ҳужжатлари (ишчи лойиҳа, лойиҳа-смета ҳужжатлари, ишчи ҳужжатлар).
Қонун ҳужжатларига мувофиқ шаҳарсозлик ҳужжатлари таркибига шаҳарсозлик ҳужжатларининг бошқа турлари ҳам кириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn44-modda. Шаҳарсозлик ҳужжатларининг таркиби
(44-модда биринчи қисми 1-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-960-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2024 й., 03/24/960/0699-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.