«Shaxsga doir ma'lumotlar to'g'risida»gi qonun

30-modda. Субъектнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Шахсга доир маълумотлар субъекти: мулкдорда ва (ёки) операторда, шунингдек учинчи шахсда ўз шахсга доир маълумотлари ва уларнинг таркиби мавжудлигини билиш; мулкдордан ва (ёки) оператордан шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тўғрисидаги ахборотни сўров бўйича олиш: мулкдордан ва (ёки) оператордан ўзининг шахсга доир маълумотларидан фойдаланиш имкониятини бериш шартлари тўғрисида ахборот олиш; ўзининг шахсга доир маълумотларига нисбатан ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан ваколатли давлат органига ёки судга мурожаат этиш; ўз шахсга доир маълумотларига ишлов бериш учун розилик бериш ва бундай розиликни чақириб олиш, бундан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно; ўзининг шахсга доир маълумотларини шахсга доир маълумотларнинг ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган манбаларида тарқатилиши учун мулкдорга ва (ёки) операторга, шунингдек учинчи шахсга розилик бериш; агар шахсга доир маълумотлар тўлиқ бўлмаса, эскирган, ноаниқ бўлса, қонунга хилоф равишда олинган бўлса ёки ишлов бериш мақсадлари учун зарур бўлмаса, мулкдордан ва (ёки) оператордан ўзининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришни вақтинча тўхтатиб туришни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган субъектнинг шахсга доир маълумотларини тасарруф этишни унинг қонуний вакили амалга оширади. Ўзининг шахсга доир маълумотларини Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми асосларини, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг маънавиятини, соғлиғини, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакат мудофаасини ҳамда давлат хавфсизлигини таъминлаш мақсадларида тақдим этиш субъектнинг мажбуриятидир.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.