Ушбу Қонуннинг амал қилиши шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ва уларни ҳимоя қилиш чоғида қўлланиладиган ишлов бериш воситаларидан, шу жумладан ахборот технологияларидан қатъи назар юзага келадиган муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.
Ушбу Қонуннинг амал қилиши:
жисмоний шахс томонидан шахсга доир маълумотларга шахсий ва маиший мақсадларда ишлов бериш;
Миллий архив фонди ҳужжатларини ва шахсга доир маълумотларни ўз ичига олган бошқа архив ҳужжатларини шакллантириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш;
давлат сирларини ташкил этадиган маълумотлар ҳамда мудофаа ва миллий хавфсизлик масалаларига тааллуқли маълумотлар жумласига киритилган шахсга доир маълумотларга ишлов бериш;
тезкор-қидирув, разведка ва контрразведка фаолияти, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқ-тартиботни сақлаш жараёнида, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш доирасида олинган шахсга доир маълумотларга ишлов бериш чоғида юзага келадиган муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ва уларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади.
lex.uz’dagi asl matn«Shaxsga doir ma'lumotlar to'g'risida»gi qonun
3-modda. Ушбу Қонуннинг қўлланилиш соҳаси
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 июлдаги ЎРҚ-1158-сонли Қонунига асосан учинчи қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2026 й., 03/26/1158/0727-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 25 июль)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.