«Рақобат тўғрисида»ги қонун

9-modda. Монополияга қарши комплаенс

(9-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)

Монополияга қарши комплаенс фаолиятнинг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлаш, уларнинг бузилиши хатарларини аниқлаш ва мазкур хатарларнинг олдини олиш бўйича ички ташкилий тартиб-таомиллар тизимидан иборатдир. Монополияга қарши комплаенснинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шу жумладан фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашни, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар беришни амалга оширувчи, махсус электрон тизим воситасида хабарномаларни қабул қилувчи, рўйхатдан ўтказиш ёки аккредитация қилиш ваколатлари берилган давлат муассасалари, шунингдек давлат мақсадли жамғармалари (бундан буён матнда республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар деб юритилади), хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда юридик шахслар бирлашмалари фаолиятининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлаш ҳамда мониторинг қилиш; рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиши хатарларини бошқариш; республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда юридик шахслар бирлашмалари томонидан рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилишларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш; инсофли рақобатни шакллантириш ва тартибга солиш. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда, хўжалик юритувчи субъектларда ва юридик шахслар бирлашмаларида монополияга қарши комплаенсни жорий этиш, унинг ишлашини таъминлаш ҳамда мониторинг қилиш мақсадида масъул шахс тайинланади. Монополияга қарши комплаенс мажбурий тартибда: республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда; товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда; охирги уч йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг ўртача йиллик миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ошадиган ҳамда устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи давлатга тегишли бўлган юридик шахсларда; охирги уч йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг ўртача йиллик миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ошадиган ҳамда устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши 50 фоизни ва ундан ортиқни ташкил этадиган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахсларда; юридик шахсларнинг бирлашмаларида жорий этилади. Ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилмаган хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенсни жорий этиш тавсиявий хусусиятга эга. Монополияга қарши комплаенсни ташкил қилиш ва жорий этиш тартиби қонунчиликда белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.