«Рақобат тўғрисида»ги қонун

23-modda. Давлат ёрдамининг рақобатга таъсирини баҳолаш

Давлат хўжалик юритувчи субъектларга солиқ ва божхона имтиёзлари, субсидиялар, грантлар, давлат кафолатлари, имтиёзли кредитлар, эксклюзив ҳуқуқлар, давлат мулкини имтиёзли нархларда сотиш ва ижарага бериш, ер ресурсларидан ва ерости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқларини имтиёзли шартлар асосида бериш ҳамда бошқа преференциялар ва афзалликлар тарзида давлат ёрдамини бериши мумкин. Айрим хўжалик юритувчи субъектларга соғлом рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тарзда якка тартибда давлат ёрдами берилишига йўл қўйилмайди. Давлат ёрдами берилишини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари уларнинг рақобатга таъсирини баҳолаш учун ваколатли давлат органига мажбурий тартибда киритилади. Рақобатга таъсирни баҳолаш натижалари юзасидан ваколатли давлат органининг хулосаси давлат ёрдами кўрсатилишини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш чоғида мажбурий тартибда кўриб чиқилади. Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган талаблар Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида назарда тутилган ҳолларга нисбатан татбиқ этилмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.