Юридик шахслар ўзларига тегишли фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ички ишлар органларининг фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ташиш учун амал қилиш муддати уч ой бўлган рухсатномалари асосида ташиш ҳуқуқига эга.
Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ташиш учун юридик шахслар:
ташиш учун тузилиши юкни бегона шахсларнинг кўриши ва унга кириши имкониятини истисно этадиган техник жиҳатдан соз транспорт воситаларини ажратиши;
қуролни ва унинг ўқ-дориларини завод ўровида ёхуд сўрғичланган ёки пломбаланган махсус идишда ташиши;
ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми олиб борилаётган йўлда ички ишлар органларининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш органларининг қуролли қўриқчилари томонидан кузатиб борилишини таъминлаши шарт.
Фуқаровий ва хизмат қуроли ташиш чоғида ўқ-дорилардан алоҳида, ўқи чиқариб олинган ҳолатда бўлиши керак.
Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ташиётган транспорт воситасининг очилганлиги, идишнинг шикастланганлиги, муҳрларнинг излари ёки пломбалар бузилганлиги аломатлари аниқланган тақдирда, қуролли қўриқчилар бошлиғи бу ҳақда дарҳол ички ишлар органларига хабар қилиши, далолатнома тузиши, содир бўлган ҳолатнинг сабабларини аниқлаш юзасидан зарур чоралар кўриши ҳамда ҳодиса жойи қўриқланишини таъминлаши шарт.
Ички ишлар органларининг фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ташишга доир рухсатномаларисиз:
юридик шахслар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудуди доирасида, мазкур қуролларни ва унинг ўқ-дориларини ички ишлар органлари рўйхатга олган жойда;
жисмоний шахслар томонидан ов қуроли, силлиқ стволли спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини овда ҳамда спорт тадбирларида иштирок этиш учун ички ишлар органларининг мазкур турдаги қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномалари асосида;
жисмоний шахслар томонидан ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ички ишлар органларининг мазкур турдаги қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномалари асосида;
ушбу Қонун 11-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказилмайдиган фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ташиш амалга оширилади.
Жисмоний шахсларга тегишли фуқаровий ва хизмат қуролини ташиш жилдларда, қинларда ёки махсус ғилофларда амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn«Қурол тўғрисида»ги қонун
24-modda. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ташиш
(24-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2022 й., 03/22/772/0460-сон — 2022 йил 2 сентябрдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.