«Қурол тўғрисида»ги қонун

19-modda. Қурол билан мукофотлаш

(19-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2022 й., 03/22/772/0460-сон — 2022 йил 2 сентябрдан кучга киради)

Махсус органларнинг ва ҳарбий тузилмаларнинг ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимлари уларнинг раҳбарлари буйруқлари асосида олган қурол, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, чет давлатлар раҳбарларининг ҳамда чет давлатлар ҳукуматлари раҳбарларининг мукофотлашга оид ҳужжатлари асосида олинган қурол мукофот қилинган қуролдир. Мукофот қилинган қуролни сақлашга ва олиб юришга доир рухсатнома ички ишлар органлари томонидан берилади. Мукофот қилинган қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатноманинг амал қилиш муддати чекланмайди. Қаторасига ўқ узиш имкониятини берадиган, шунингдек ушбу Қонуннинг 9-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган қурол мукофот қилинадиган қурол бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси фуқароси қаторасига ўқ узиш имкониятини берадиган, шунингдек ушбу Қонуннинг 9-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган қурол билан мукофотланган тақдирда, ушбу қурол олинган кундан эътиборан бир кунлик муддатда ички ишлар органига топширилиши лозим. Мукофотга берилган жанговар ёки хизмат қуролини сотишга ва мерос қилиб олишга, шунингдек унинг ўқ дориларини олишга йўл қўйилмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.