«Қурол тўғрисида»ги қонун

18-modda. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан фуқаровий қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини сотиш, мерос қилиб олиш

(18-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2022 й., 03/22/772/0460-сон — 2022 йил 2 сентябрдан кучга киради)

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар ўз мулкидаги фуқаровий қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини ички ишлар органларининг фуқаровий қуролни реализация қилишга доир рухсатномалари асосида, фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар орқали сотиш ҳуқуқига эга. Фуқаровий қуролни ва унинг ўқ-дориларини мерос қилиб олиш меросхўрда мазкур турдаги қуролни олишга доир рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда, қурол ички ишлар органларида қайта рўйхатдан ўтказилганидан сўнг амалга оширилади. Фуқаровий қуролни олишга доир рухсатномани олиш рад этилган тақдирда, фуқаровий қурол фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар орқали реализация қилиниши ёки ички ишлар органларига текин асосда топширилиши керак.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.