«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонун

44-modda. Ахборотнинг эмитент томонидан ошкор қилиниши

(44-модда олтинчи қисмининг «б» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1057-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 03/25/1057/0351-сон)

Эмитент (давлат қимматли қоғозлари эмитенти бундан мустасно) ахборотни: қимматли қоғозлар эмиссия рисоласида; эмитентнинг йилнинг ҳар чорагидаги ва йиллик ҳисоботида; эмитентнинг фаолиятидаги муҳим фактлар тўғрисидаги хабарларда ошкор қилади. Қимматли қоғозлар эмиссия рисоласида қуйидагилар кўрсатилиши керак: эмитентнинг тўлиқ ва қисқартирилган номи, унинг жойлашган ери (почта манзили), банк реквизитлари, юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар (бундан буён матнда рўйхатдан ўтказувчи орган деб юритилади), давлат статистикаси ва солиқ хизмати органлари томонидан берилган рўйхатдан ўтказиш ва идентификация рақамлари; охирги уч йилдаги ёки, агар эмитент фаолиятни уч йилдан камроқ муддат мобайнида амалга ошираётган бўлса, ҳар бир тугалланган йил учун бухгалтерия баланслари ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботлар; фаолиятнинг асосий йўналишлари ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (хизмат) турлари; мустақил рейтинг баҳоси, агар унинг шундай баҳоси бўлса, тегишли изоҳлари билан; эмитентнинг кузатув кенгаши ва ижроия органи таркибига кирувчи шахслар рўйхати, эмитент акцияларининг уларга тегишли миқдори (устав фондидаги улушлари миқдори) тўғрисидаги маълумотлар; эмитент филиаллари ва ваколатхоналарининг, шуъба ва тобе жамиятларининг жойлашган ери (почта манзили) кўрсатилган рўйхати; эмитент аффилланган шахсларининг уларга тегишли акциялар миқдори ва хиллари кўрсатилган рўйхати; ходимларнинг охирги уч йилдаги ўртача йиллик сони; охирги уч йилда муомалага чиқарилган қимматли қоғозлар, уларнинг чиқарилиш ҳажми ва мақсади, улар бўйича ҳисобланган ва эмитент томонидан тўланган дивидендлар (фоизлар) тўғрисидаги маълумотлар; охирги уч йилда эмитентга нисбатан қўлланилган санкциялар ва эмитент судда жавобгар ёки даъвогар сифатида иштирок этаётган ишлар тўғрисидаги маълумотлар; қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорга мувофиқ қимматли қоғозларни чиқариш ва жойлаштириш шартлари. Эмитентнинг ҳар чораклик ҳисоботида қуйидагилар кўрсатилиши керак: эмитентнинг тўлиқ ва қисқартирилган номи, унинг жойлашган ери (почта манзили), банк реквизитлари, рўйхатдан ўтказувчи орган, давлат статистикаси ва солиқ хизмати органлари томонидан берилган рўйхатдан ўтказиш ва идентификация рақамлари; тегишли чорак юзасидан бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот. Эмитентнинг йиллик ҳисоботида қуйидагилар кўрсатилиши керак: эмитентнинг тўлиқ ва қисқартирилган номи, унинг жойлашган ери (почта манзили), банк реквизитлари, рўйхатдан ўтказувчи орган, давлат статистикаси ва солиқ хизмати органлари томонидан берилган рўйхатдан ўтказиш ва идентификация рақамлари; ўтган йилдаги хўжалик фаолияти натижалари ҳақидаги ахборот; кузатув кенгашининг, тафтиш комиссиясининг ёки ижроия органининг таркибидаги ўзгаришларнинг асослари; тегишли йил юзасидан бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот; аудиторлик ташкилоти хулосасининг кўчирма нусхаси; қўшимча чиқарилган қимматли қоғозлар ҳақидаги асосий маълумотлар; ҳисобот йилида эмитентнинг фаолиятидаги муҳим фактлар. бошқа юридик шахсларнинг 5 ва ундан ортиқ фоиз акцияларига (улушларига, пайларига) эгалиги тўғрисидаги ахборот, агар эмитентнинг акциялари фонд биржасининг биржа котировкалаш варағига киритилган бўлса. Эмитентнинг фаолиятидаги муҳим фактлар қуйидагилардир: эмитентнинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили), электрон почта манзили ёки веб-сайти ўзгарганлиги; эмитентнинг қайта ташкил этилганлиги, фаолияти тўхтатиб турилганлиги ёки тугатилганлиги; эмитентнинг юқори бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарорлар; қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларнинг ўзгарганлиги; кузатув кенгашининг, тафтиш комиссиясининг ёки ижроия органининг таркибидаги ўзгаришлар; эмитентнинг филиаллари ва ваколатхоналари, шуъба ва тобе жамиятлари рўйхатидаги ўзгаришлар; эмитентнинг мол-мулки, банк ҳисобварақлари хатланганлиги, эмитентга нисбатан унинг активлари қийматининг 10 фоизидан ортиқ миқдорда даъво қўзғатилганлиги; эмитент устав фондининг ёки активларининг 50 фоизидан ортиқ миқдорда кредит олинганлиги; активларнинг қиймати бир марта 10 фоиздан ортиқроқ миқдорда кўпайтирилганлиги ёки камайтирилганлиги; миқдори ёки мол-мулкининг қиймати битим тузилган санадаги ҳолатга кўра эмитент активларининг 10 фоизидан ортиғини ташкил этадиган эмитентнинг бир марталик битимлари; эмитент томонидан йирик битимлар ва манфаатдор шахслар ва (ёки) аффиланган шахслар билан битимлар тузилганлиги; эмитент фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш учун лицензия олганлиги ёки лицензия бекор қилинганлиги, лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги ёки тугатилганлиги; қимматли қоғозлар чиқарилганлиги, уларнинг чиқарилиши тўхтатиб турилганлиги ва қайта тикланганлиги, қимматли қоғозларнинг чиқарилиши амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилганлиги; эмитент қайси юридик шахслар акцияларининг (улушларининг, пайларининг) 10 фоизига ва ундан ортиқ фоизига эгалик қилаётган бўлса, ҳар бир шундай юридик шахснинг рўйхатидаги ўзгаришлар; эмитентнинг ўз қимматли қоғозлари эгалари олдидаги қимматли қоғозларни қайтариб сотиб олишга (муомаладан чиқаришга) доир мажбуриятларини бажариш муддатлари келганлиги; қимматли қоғозлар бўйича даромадларни ҳисоблаш, эмитентнинг қимматли қоғозлари бўйича даромадларни тўлашнинг бошланганлиги ва тугалланганлиги; эмитентга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили жорий этилганлиги; ҳисобот йилида кузатув кенгаши ва ижроия органи аъзоларининг эмитент акцияларига (улушларига, пайларига) эгалик қилишидаги ўзгаришлар; жамият аффилланган шахсларининг рўйхатидаги ўзгаришлар ушбу шахсларга тегишли қимматли қоғозларнинг сони, тури ва хили кўрсатилган ҳолда; Кузатув кенгашининг акциялар, корпоратив облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни чиқариш бўйича қарорлари; қимматли қоғозлар эгаларида уларга тегишли бўлган қимматли қоғозларнинг эмитент томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқининг юзага келганлиги. Эмитент: а) қимматли қоғозлар эмиссия рисоласини ва эмитентнинг йиллик ҳисоботини барча манфаатдор шахслар танишиб чиқиши учун тақдим этиши; б) Корпоратив ахборотнинг ягона порталига: қимматли қоғозлар эмиссия рисоласининг матни билан танишиб чиқиш жойи ва тартиби тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи, тўртинчи, бешинчи ва ўн иккинчи хатбошиларида кўрсатилган ахборотни қимматли қоғозларни жойлаштириш бошланишига камида икки ҳафта қолганида, бундан қимматли қоғозларни хусусий жойлаштириш мустасно; эмитентнинг йиллик ҳисоботини акциядорларнинг ёки эмитентнинг бошқа юқори бошқарув органининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилганидан кейин икки ҳафта ичида; эмитентнинг биринчи чорак, биринчи ярим йил ва тўққиз ой якунларига доир ҳисоботини ҳисобот ойидан кейинги бир ой ичида; эминтент ва аффилланган шахс ўртасида тузилган битимлар тўғрисидаги ахборотни битим тузилган пайтдан эътиборан 72 соат ичида жойлаштириш йўли билан; эмитентнинг фаолиятидаги муҳим факт ҳақидаги хабарни у юз берган санадан эътиборан икки иш куни ичида жойлаштириш йўли билан ошкор қилиши шарт бундан, аффилланган шахслар билан битим тузиш тўғрисидаги хабар мустасно. Эмитент қонунчиликка мувофиқ бошқа ахборотни ҳам ошкор қилиши мумкин. Бунда эмитент ошкор этилиши мажбурий бўлган ахборотни ва (ёки) бошқа ахборотни ўзининг расмий веб-сайтида ўз хоҳишига кўра ошкор этишга ҳақли. Расмий веб-сайт мавжуд бўлиши ҳақидаги талаб қимматли қоғозлари фонд биржасининг листингига киритилмаган акциядорлик жамиятларига нисбатан татбиқ этилмайди, бундан давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятлари мустасно. Агар эмитентнинг қимматли қоғозлари фонд биржасининг листингига киритилган бўлса, ушбу моддада назарда тутилган ахборотни мажбурий равишда ошкор этиш Корпоратив ахборотнинг ягона портали ахборот тизимидан олинган маълумотларга асосан фонд биржасининг расмий веб-сайтида амалга оширилади. Фонд биржаси ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи ушбу моддада назарда тутилган ахборот эълон қилинганлиги учун ҳақ ундиришга ҳақли эмас.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

АХБОРОТНИНГ ЭМИТЕНТ ТОМОНИДАН ОШКОР ҚИЛИНИШИ Нимани ангlatadi Эмитент (қимматли қоғозлар чиқарувчи компания) ўзининг фаолияти, молиявий ҳолати ва муҳим ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиши керак. Бу маълумотлар эмиссия рисоласи, чорак ва йиллик ҳисоботларда, шунингдек муҳим фактлар хабарларида жойлаштирилади. Кимга тегишли Бу қоида қимматли қоғозлар чиқарувчи ҳамма юридик шахсларга (давлат қимматли қоғозлари эмитентидан ташқари) қўлланилади. Аmalда Акциялар чиқарувчи компания ўзининг йиллик ҳисоботида сўтув даромадлари, фойда-зарарлари, раҳбарлик ўзгаришлари, йирик битимлари ва судда жавобгарлиги тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириши керак, шунда қимматли қоғозлар эгалари компанияни ўз ҳолати ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишлари мумкин.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.