«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонун

43-modda. Қимматли қоғозлар бозорида ахборотни ошкор қилиш тўғрисидаги умумий қоидалар

(43-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Қимматли қоғозлар бозорида ахборот очиқ ва ошкорадир, қонунда белгиланган ҳолларда ошкор қилинадиган махфий ахборот бундан мустасно. Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи, қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари, шу жумладан микрофирмалар ва кичик корхоналар ахборотни: оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш; ҳисоботлар, маълумотлар ва бошқа ахборот тақдим этиш орқали ошкор қилади. Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси, эмитент, фонд биржаси ушбу Қонунда назарда тутилган ахборотни инвесторларга ва қимматли қоғозларнинг эгаларига қоғозда тақдим этганлик учун ахборотдан нусха кўчиришга сарфланадиган харажатлардан ошмайдиган миқдорда ҳақ олиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.