«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонун

16-modda. Қимматли қоғозларга доир битимларни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш

(16-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1057-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 03/25/1057/0351-сон)

Қимматли қоғозларнинг уюшган савдосида қимматли қоғозларга доир битимларни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш уларни ёзма равишда (қоғозда) расмийлаштириш заруратисиз электрон шаклда амалга оширилади. Қимматли қоғозларга доир бошқа битимлар ёзма шаклда тузилади ва қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши лозим. Уюшган бозорларда олди-сотди битимлари тузилганда улар юзасидан ҳисоб-китоб қилиш муддатлари қимматли қоғозлар савдосини ташкил қилиш қоидалари билан, бошқа ҳолларда эса олди-сотди шартномалари билан белгиланади. Белгиланган муддатлар бузилган тақдирда битим ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Фонд биржасида эмиссиявий қимматли қоғозларга доир битимлар тузилганда сотувчи (бундан эмитент мустасно) Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига битим суммасининг 0,01 фоизи миқдорида йиғим тўлайди. Бунда сотувчининг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентининг тузилган битим бўйича даромадларига юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди. Қимматли қоғозларга доир нархларнинг, талаб ва таклифнинг даражасини сақлаб туриш учун биржа битимлари тузилганда маркет-мейкер биржага, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига йиғимлар ва бошқа тўловлар тўлашдан озод қилинади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.