«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонун

15-modda. Қимматли қоғозларни жойлаштириш ва уларнинг муомаласи шартлари

(15-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 мартдаги ЎРҚ-1122-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 03/26/1122/0250-сон)

Қимматли қоғозларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштиришга ва уларнинг муомаласига, агар қонунда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин йўл қўйилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида; Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни, бундан халқаро облигациялар мустасно Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлаштириш ҳамда муомалага киритиш квоталари ва тартибини белгилайди. Қимматли қоғозларнинг қиймати Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида ифодаланади, бундан халқаро облигацияларни жойлаштириш ҳамда давлат акция пакетларини хорижий инвесторларга фонд биржаси орқали сотиш ҳоллари мустасно.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.