Мажбурий автосуғурта қоидалари (ВМ қарори №141, 2008)

I2-47³-band. V¹. Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани тузиш асослари ва тартиби — I2-47³-банд

Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда ёхуд суғурталовчи томонидан ишни кўриб чиқиш жараёнида айбдор тараф ўзгарганлиги факти аниқланган тақдирда (айбдорлик видеоёзувлар ёхуд кўрик ва (ёки) мустақил экспертиза натижалари асосида яққол намоён бўлганда) суғурталовчи йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани ва унга илова қилинган ҳужжатларни, шунингдек, кўрик ва (ёки) мустақил экспертиза натижаларини (айбдор тараф ўзгарганлиги факти аниқланган ҳолларда) ўша куннинг ўзида ички ишлар органларига юборади. Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани кўриб чиқиш чоғида айбдор тараф ўзгарганлиги факти аниқланиши ва бошқа тарафнинг айбини тасдиқловчи материаллар ёки видеоёзувлар ёхуд ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган кўрик ва (ёки) мустақил экспертиза натижалари бўлмаганда суғурталовчининг йиғилган ҳужжатларни ички ишлар органларига юбориши суғурталовчи суғурта товонини тўлашни асоссиз рад этган деб баҳоланади. Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолда юборилганда, ички ишлар органлари уч иш куни мобайнида хабарнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан хабарнома тузишни рад этувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб топилганда хабарнома ҳамда унга илова қилинган материаллар ва ҳужжатларни суғурталовчига қайтариб юборади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.