Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани тузиш учун қуйидаги асослар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлиши шарт:
йўл-транспорт ҳодисаси жабрланувчига енгил тан жароҳати етказилишига ёхуд йўл ҳаракатини тартибга солувчи воситалар ёки бошқа мол-мулк шикастланишига олиб келмаган бўлса;
йўл-транспорт ҳодисасида иштирокчи бўлган ҳайдовчилардан бири ўз айбига тўлиқ иқрор бўлса;
йўл-транспорт ҳодисаси пиёда иштирокисиз содир этилган бўлса;
йўл-транспорт ҳодисаси иккита транспорт воситаси (шу жумладан, тиркамали транспорт воситалари) тўқнашуви натижасида рўй берган ҳамда фақат ушбу транспорт воситаларига шикаст етказилган бўлса;
транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги йўл-транспорт ҳодисаси содир этилгунига қадар суғурта қилинган бўлса;
йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчиларда ҳайдовчилик гувоҳномаси, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, ишончнома (ишончнома талаб этилмайдиган ҳоллар бундан мустасно), йўл варақаси (қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда) мавжуд бўлиб, мазкур ҳужжатларнинг амал қилиш муддати ўтмаган бўлса;
йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчилари бўлган ҳайдовчиларда мастлик ҳолати бўлмаса;
йўл-транспорт ҳодисаси натижасида транспорт воситаларининг шикастланиши ҳолатлари, шунингдек, транспорт воситаларининг шикастланган қисмлари тавсифлари ва рўйхати йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчилари ўртасида келишмовчиликларни (низоларни) келтириб чиқармаса.
Ушбу бандда кўрсатилган асослардан биттаси мавжуд бўлмаган тақдирда, тузилган йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
lex.uz’dagi asl matnМажбурий автосуғурта қоидалари (ВМ қарори №141, 2008)
I2-47²-band. V¹. Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани тузиш асослари ва тартиби — I2-47²-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.