Мажбурий автосуғурта қоидалари (ВМ қарори №141, 2008)

I2-34-band. IV. Суғурта ҳодисаси содир бўлганда шахсларнинг ҳаракатлари — I2-34-банд

Жабрланувчиларга зарар етказилишига олиб келган йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчиси бўлган суғурта қилдирувчи (фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган бошқа шахс) мазкур ҳодисанинг бошқа иштирокчилари талабига кўра уларга ушбу транспорт воситаси эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги суғурталанган мажбурий суғурта шартномаси тўғрисидаги маълумотларни хабар қилиши шарт. Суғурта қилдирувчи (фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган бошқа шахс) ёки унинг ваколатли вакили суғурта ҳодисаси содир бўлганда: жабрланувчига (унинг меросхўрларига ёки ҳуқуқий ворисларига) йўл-транспорт ҳодисаси кунидан бошлаб уч календарь кундан кечиктирмай суғурта полисининг нусхасини топшириши; давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларининг етиб келишини кутиши, имкони борича йўл-транспорт ҳодисаси гувоҳларининг фамилияси ва манзилини ёзиб олиши; дарҳол, йўл-транспорт ҳодисасидан кейин 72 соатдан кечиктирмай, содир бўлган ҳодиса ҳақида ушбу Қоидаларга 6-иловага мувофиқ ёзма ёки электрон шаклда, суғурта полисининг нусхасини илова қилган ҳолда суғурталовчига (унинг филиалига) йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойдаги ва транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига билдириши керак. Билдиришномада ҳодисанинг хусусияти, содир бўлган пайти, кўрилиши тахмин қилинган зарарнинг миқдори, йўл-транспорт ҳодисасига алоқадор барча шахсларнинг, шу жумладан тахмин қилинган даъвогарларнинг номлари ва манзилларига тааллуқли ахборот имкон қадар тўлиқ ҳажмда, шунингдек суғурта қилдирувчи ҳодиса ҳақида илк маротаба қай тарзда хабардор бўлганлиги ва суғурта қилдирувчининг нега ҳодисани талабнома билдиришга сабаб бўлиши мумкин деб ҳисоблашига оид тафсилотлар мажбурий тартибда кўрсатилиши керак; суғурталовчига суғурта ҳодисаси муносабати билан унга нисбатан қўйилаётган барча талаблар ёки унга қарши бошланган суд муҳокамаси тўғрисида дарҳол хабар қилиши, зарар етказилиши ҳолатлари тўғрисидаги барча маълумотларни ва ваколатли органлардан олинган, суғурта ҳодисасининг сабаблари ҳамда оқибатларини, зарарнинг хусусияти ва миқдорини белгилаш учун зарур бўлган ҳужжатларни суғурталовчига тақдим этиши; йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома тузилган вақтдан эътиборан уч иш куни ичида мазкур хабарномани ушбу Қоидаларнинг 47⁴-бандида кўрсатилган материаллар ва ҳужжатларни илова қилган ҳолда суғурталовчига тақдим этиши; зарарнинг олдини олиш ва (ёки) камайтириш юзасидан мумкин бўлган барча чораларни кўриши керак.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.