Мажбурий автосуғурта қоидалари (ВМ қарори №141, 2008)

I2-33-band. III. Суғурта суммаси, суғурта мукофоти ва суғурта мукофотини тўлаш тартиби — I2-33-банд

Мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофоти тўлашда қуйидаги суғурта қилдирувчиларга суғурта мукофоти суммасининг 50 фоизи миқдорида сийлов берилади: 1941—1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ёки партизанлари ёхуд уларга тенглаштирилган шахслар; 1941—1945 йиллардаги уруш даври меҳнат фронти фахрийлари; концентрацион лагерларнинг собиқ ёш тутқунлари; ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажаришда яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг ота-онасидан бири ёки бошқа турмуш қурмаган беваси; ҳарбий хизматчилар ҳамда ўқув ва текширув йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар, Афғонистон Республикасида ва жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган бошқа мамлакатларда вақтинча туришган қўшинларнинг чекланган контингенти таркибида хизматни ўтаганлар; Чернобиль АЭСдаги авария оқибатида жабрланганлар; пенсионерлар; ногиронлиги бўлган шахслар. Ушбу бандда назарда тутилган сийловлар Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси томонидан, суғурталовчининг суғурта мукофотига доир сийловни компенсация қилиш масаласи юзасидан ёзма равишда мурожаати олинган кундан эътиборан ўн беш календарь кун ичида қопланади. Суғурталовчи Тўловларни кафолатлаш жамғармасига тақдим қилинадиган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги учун жавоб беради. Сийлов ушбу бандда кўрсатилган суғурта қилдирувчининг ўзига тегишли бўлган битта транспорт воситаси бўйича фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишда берилади. Ушбу бандга мувофиқ берилган сийлов тўғрисида мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида тегишли белги қўйилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.