Жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганда суғурта товонининг миқдори суғурта суммасининг 65 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Бир нечта жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганда ҳар бир жабрланувчига (унинг меросхўрига) тегадиган суғурта товони миқдори ҳар бир жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг даражасига мутаносиб равишда, ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган сумма доирасида аниқланади.
Жабрланувчининг мол-мулкига зарар етказилганда суғурта товонининг миқдори суғурта суммасининг 35 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Бир нечта жабрланувчининг мол-мулкига зарар етказилганда ҳар бир жабрланувчига (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) тегадиган суғурта товони миқдори ҳар бир жабрланувчининг мол-мулкига етказилган зарарнинг даражасига мутаносиб равишда, ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган сумма доирасида аниқланади.
Суғурталовчи суғурта қилдирувчининг (фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган бошқа шахснинг) ташаббуси билан ёки суғурталовчининг талабига биноан зарарни бартараф қилиш ва (ёки) камайтириш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилиши муносабати билан юзага келган суғурта қилдирувчининг (фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган бошқа шахснинг) барча билдирилган ва исботланадиган харажатларини, ҳатто бу чоралар муваффақиятсиз бўлган ҳолларда ҳам қоплайди.
Зарарни бартараф қилиш ва (ёки) камайтириш бўйича харажатлар суғурта товони миқдоридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Суғурта товони суд харажатларини, шунингдек жарималар ва бошқа шу каби тўловларни қопламайди.
Жабрланувчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган суғурта суммаси доирасида қопланади.
lex.uz’dagi asl matn«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонун
22-modda. Суғурта товони миқдори
(22-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ-1154-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1154/0618-сон)
Oddiy tilda
**Nimani anglatadi**
Суғурта товони — жабрланувчига берилаяди ган пул. Ҳаёт ёки соғлиқ зарари учун суғурта суммасининг 65 фоизигача, мол-мулк зарари учун 35 фоизигача берилади. Бир нечта жабрланувчи бўлса, пул уларнинг зарарнинг катталигига қараб бўлинади.
**Kimga tegishli**
Бу қонун транспорт воситаси эгаларининг мажбурий суғурта қилишини тартибга солади.
**Amalda**
Машина унинг сўзсиз қуллиги туфайли одамни жарахатлади. Суғурта компанияси жабрланувчига суғурта суммасининг 65 фоизидан ортиқ бермайди. Агар икки одам жарахатланган бўлса, пул уларнинг зарарнинг катталигига қараб бўлинади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.