«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонун

18-modda. Мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталовчининг алмаштирилиши

(18-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталовчининг алмаштирилиши мазкур суғурталовчи бошқа суғурталовчи билан тузган шартнома асосида, ушбу модданинг талабларига риоя этилган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Суғурталовчининг алмаштирилишига суғурталовчининг қайси суғурта қилдирувчилар олдидаги мажбуриятлари мажбурий суғурта шартномаси бўйича бошқа суғурталовчига ўтказиладиган бўлса, шу суғурта қилдирувчиларнинг розилиги билан йўл қўйилади. Бундан ташқари, мажбуриятлар бошқа суғурталовчига ўтказиладиган мажбурий суғурта шартномалари бўйича суғурта тўловларини амалга оширишни талаб қилаётган жабрланувчиларнинг (уларнинг меросхўрлари ёки ҳуқуқий ворисларининг) розилигини олиш зарур бўлади. Мажбурий суғурта шартномалари бўйича мажбуриятларни қабул қилиб олаётган суғурталовчининг суғурта қилдирувчилар ва жабрланувчилар (уларнинг меросхўрлари ёки ҳуқуқий ворислари) суғурталовчини алмаштиришга рози эканликлари тўғрисидаги сўрови ёзма шаклда амалга оширилади. Сўровда суғурта қилдирувчилар ва жабрланувчиларнинг (уларнинг меросхўрлари ёки ҳуқуқий ворисларининг) суғурталовчининг алмаштирилишини рад этиш ҳуқуқи тушунтириб берилиши керак. Суғурта қилдирувчилар ва жабрланувчилар (уларнинг меросхўрлари ёки ҳуқуқий ворислари) суғурталовчининг алмаштирилишига розилик беришга ёки рад этишга ҳақлидир. Суғурта қилдирувчилар ва жабрланувчилар (уларнинг меросхўрлари ёки ҳуқуқий ворислари) мажбурий суғурта шартномаси бўйича мажбуриятларни топширувчи ёки қабул қилиб олувчи суғурталовчини ўз қарори тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади. Мажбурий суғурта шартномалари бўйича мажбуриятларни қабул қилиб олувчи суғурталовчи мажбурий суғурта бўйича суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлиши лозим. Суғурталовчининг мажбурий суғурта шартномаси бўйича ўзига ўтказилаётган мажбуриятларни қабул қилиб олиши қонунчиликка мувофиқ белгиланган, бажарилиши мажбурий бўлган тўловга қобилиятлилик нормативларининг бузилишига сабаб бўлмаслиги керак.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.