Транспорт воситасининг эгаси транспорт воситасининг сони чекланмаган ҳайдовчилар томонидан бошқарилишида уларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш мақсадида мажбурий суғурта шартномасини тузишга ҳақлидир.
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ҳайдовчилар сони чекланмаган ҳолда фойдаланиш шарти билан расмийлаштирилган суғурта шартномасида транспорт воситасининг мулкдори ва унинг яқин қариндошлари, транспорт воситасининг эгаси кўрсатилмайди. Бунда уларнинг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинган ҳисобланади.
lex.uz’dagi asl matn«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонун
16¹-modda. Транспорт воситасидан чекланмаган тарзда фойдаланишда мажбурий суғурта қилиш
(16¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ-1154-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1154/0618-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.