«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонун

16-modda. Транспорт воситасидан чекланган тарзда фойдаланишда мажбурий суғурта қилиш

Транспорт воситасининг эгаси ўзига тегишли транспорт воситасидан чекланган тарзда фойдаланилишини ҳисобга олган ҳолда мажбурий суғурта шартномасини тузишга ҳақлидир. Транспорт воситасининг фақат суғурта қилдирувчи кўрсатган ҳайдовчилар томонидан бошқарилиши ва (ёки) транспорт воситасидан мавсумий (календарь йилда мажбурий суғурта шартномасида белгиланган олти ёки ундан кўпроқ ой мобайнида) фойдаланилиши транспорт воситасидан чекланган тарзда фойдаланиш деб эътироф этилади. Транспорт воситасининг эгаси суғурталовчига мажбурий суғурта шартномасини тузишда мазкур ҳолатлар ҳақида ёзма равишда билдиришга ҳақли. Бу ҳолда суғурта мукофоти транспорт воситасини бошқаришга рухсат этилган ҳайдовчиларнинг ҳайдовчилик стажи, ёшини ҳамда шахсига оид бошқа маълумотларни ва (ёки) транспорт воситасидан фойдаланиладиган муайян даврни ҳисобга олувчи суғурта тарифларининг коэффициентлари қўлланилган ҳолда белгиланади. Транспорт воситасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳисобга олинган ҳолда мажбурий суғурта амалга оширилаётганда суғурта полисида транспорт воситасини бошқаришга, шу жумладан тегишли ишончнома асосида бошқаришга рухсат этилган ҳайдовчилар ва (ёки) мажбурий суғурта шартномасида назарда тутилган транспорт воситасидан фойдаланиладиган аниқ давр кўрсатилади. Транспорт воситасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳисобга олинадиган мажбурий суғурта шартномасининг амал қилиши даврида суғурта қилдирувчи транспорт воситасини бошқаришга рухсат этилганлар сифатида суғурта полисида кўрсатилмаган ҳайдовчиларга транспорт воситасини бошқариш топширилганлиги ва (ёки) ундан фойдаланиш даври мажбурий суғурта шартномасида кўрсатилган аниқ даврдан кўпайтирилганлиги ҳақида суғурталовчига дарҳол ёзма шаклда хабар қилиши шарт. Бундай хабар олинганда суғурталовчи суғурта полисига тегишли ўзгартишлар киритади. Бунда суғурталовчи суғурта полисига хавфнинг ошишига мутаносиб равишда тегишли ўзгартишлар киритилган кунда амалда бўлган суғурта тарифлари бўйича қўшимча суғурта мукофоти тўланишини талаб қилишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.