Нотариуслар қуйидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширади:
1) битимларни тасдиқлайди;
2) васиятномаларни тасдиқлайди;
3) эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномалар беради;
5) меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома беради;
6) мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўради;
6¹) медиатор вазифасини бажаради;
7) ҳужжатлар нусхаларининг ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлайди;
8) ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлайди;
9) ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлайди;
10) кўчмас мулк очиқ савдода сотиб олинганлиги ҳақида гувоҳнома беради;
11) фуқаронинг тирик эканлиги фактини тасдиқлайди;
12) фуқаронинг муайян жойда эканлиги фактини тасдиқлайди;
12¹) юридик шахснинг раҳбар органи томонидан қарор қабул қилинганлиги фактини тасдиқлайди;
12²) далилларни таъминлайди;
13) фуқаронинг фотосуратда акс эттирилган шахс эканлигини тасдиқлайди;
14) ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлайди;
14¹) муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объекти тақдим этилган вақтни тасдиқлайди;
14²) электрон ҳужжатнинг қоғоз шаклидаги ҳужжат билан бир хил юридик кучга эга эканлигини тасдиқлайди;
15) жисмоний ва юридик шахсларнинг аризалари ва (ёки) бошқа ҳужжатларини бошқа жисмоний ва юридик шахсларга топширади;
16) пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиб олади;
17) ҳужжатларни сақлаш учун қабул қилиб олади;
18) пул тўлаш учун чекларни тақдим этади ва чеклар бўйича пул тўланмаганлигини тасдиқлайди;
19) ижро хатларини ёзади;
20) векселларнинг протестларини амалга оширади;
21) денгиз протестларини амалга оширади;
22) нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатларини ҳамда реестрлардан кўчирмаларни беради.
Нотариуслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа нотариал ҳаракатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn«Notariat to'g'risida»gi qonun
23-modda. Нотариуслар амалга оширадиган нотариал ҳаракатлар
(23-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.