Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўз ваколатлари доирасида:
нотариат соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади;
ягона нотариал амалиётни таъминлаш чораларини кўради;
нотариат тўғрисидаги қонунчиликка нотариуслар томонидан риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади, уларнинг ишларини таҳлил қилади ва умумлаштиради;
давлат нотариал идораларини ташкил этади ва тугатади, нотариус лавозимини таъсис этади ва тугатади;
муайян ҳудуддаги (нотариал округдаги) нотариус лавозимларининг энг кам сонини белгилайди;
Нотариал палата фаолиятига кўмаклашади;
Олий малака комиссиясининг фаолиятини ташкил этади;
хорижда фойдаланиш учун мўлжалланган ҳужжатлардаги нотариуслар имзоси ва уларнинг муҳри кўчирмаси ҳақиқийлигини тасдиқлайди, нотариат фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа вазифаларни бажаради;
нотариал иш юритиш қоидаларини, нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномаларни, нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестрларининг шаклини, тасдиқлов ёзувлари ва гувоҳномаларни, нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартибини Нотариал палата билан биргаликда тасдиқлайди;
нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, нотариусларга кўрсатмалар ва услубий тушунтиришлар беради;
пуллик хизматлар ҳамда нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник хусусиятга эга қўшимча ҳаракатлар рўйхатини, ушбу ҳаракатлар амалга оширилганлиги ва хизматлар кўрсатилганлиги учун, шунингдек идоравий нотариал архивлар томонидан юридик ва жисмоний шахсларга нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатлари, реестрлардан кўчирмалар, маълумотномаларнинг ва архив ҳужжатларининг кўчирма нусхалари берилганлиги учун тўловларнинг миқдорларини тасдиқлайди;
нотариусларнинг статистик маълумотларни тақдим этиш шаклларини Нотариал палата билан келишилган ҳолда тасдиқлайди ва муддатларини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонунчиликда назарда тутилган бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn«Notariat to'g'risida»gi qonun
22⁹-modda. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг нотариат соҳасидаги ваколатлари
(22⁹-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.