«Notariat to'g'risida»gi qonun

22⁴-modda. Нотариал палатанинг мақоми

(22⁴-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Нотариал палата хусусий амалиёт билан шуғулланувчи барча нотариусларнинг аъзолигига асосланган нотижорат ташкилотдир. Давлат нотариал идораси нотариуси ихтиёрийлик асосида Нотариал палатанинг аъзоси бўлиши мумкин. Нотариал палата нотариусларнинг қонунчиликка мувофиқ амалга ошириладиган фаолиятига аралашмаслик принципи асосида фаолият кўрсатади. Нотариал палата Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тузиладиган ҳудудий бошқармалари билан биргаликда нотариатнинг ягона ўзини ўзи бошқариш тизимини ташкил этади. Нотариал палатанинг вазифалари ва ваколатларига ўхшаш вазифалар ва ваколатларга эга бўлган бошқа ташкилотларни ташкил этишга йўл қўйилмайди. Нотариуслар Нотариал палатанинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, нотариусларнинг мажбуриятлари бўйича эса Нотариал палата жавоб бермайди, бундан нотариус томонидан етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун Нотариал палата ҳузуридаги Компенсация фонди томонидан амалга ошириладиган тўловлар мустасно. Нотариал палатанинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар учун мажбурийдир. Нотариал палата фаолиятини молиялаштириш Нотариал палата конференцияси томонидан миқдори белгиланадиган кириш ва аъзолик бадаллари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.