Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари ўз ваколатлари доирасида:
нотариуслар томонидан амалга оширилган нотариал ҳаракатларнинг қонунийлиги устидан назоратни амалга оширади;
нотариусларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;
нотариал амалиётни умумлаштиради;
малака комиссиясининг фаолиятини ташкил этади;
хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини лицензиялайди;
Нотариал палата билан биргаликда нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этади;
хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
Хусусий нотариал амалиёт билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларнинг давлат реестрини юритади;
ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилади;
хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фаолияти ҳудудини белгилаш мақсадида уларни ҳисобга қўйиш ва ҳисобдан чиқаришни амалга оширади;
нотариус муҳри ва штампларининг намуналари эскизларини тасдиқлайди;
нотариусларнинг реестрини юритади;
нотариал идораларни қатъий ҳисобда турувчи гербли (махсус) бланкалар билан таъминлайди;
ўз фаолиятини тугатган нотариус муҳрини йўқ қилиш ва ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивга топшириш чораларини кўради;
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари қонунчиликда назарда тутилган бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn«Notariat to'g'risida»gi qonun
22¹⁰-modda. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг, адлия бошқармаларининг нотариат соҳасидаги ваколатлари
(22¹⁰-модданинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.