Нотариус ўз мажбуриятларини бузганлиги учун қонунда назарда тутилган тартибда жавобгар бўлади.
Давлат нотариал идорасининг нотариуси томонидан ўз мажбуриятларини бузганлиги оқибатида етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда давлат томонидан қопланади.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус нотариал ҳаракатлар орқали қонунни бузганлиги натижасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкига етказилган зарар учун, агар ушбу моддада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, мулкий жавобгар бўлади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳолларда жисмоний ёки юридик шахсларнинг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрни хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта бадали (суғурта суммаси) ёки суғурта бадали етарли бўлмаган тақдирда нотариуснинг шахсий мол-мулки ҳисобидан, нотариуснинг шахсий мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда Нотариал палата ҳузуридаги Компенсация фонди ҳисобидан қопланади. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкига хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг қасддан содир этган хатти-ҳаракатлари натижасида зарар етказилганлиги суднинг қарори билан тасдиқланган тақдирда, ушбу зарарнинг ўрни Нотариал палата ҳузуридаги Компенсация фонди ҳисобидан қопланмайди.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган зарар учун давлат жавобгар бўлмайди.
lex.uz’dagi asl matn19-modda. Нотариуснинг жавобгарлиги
(19-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 январдаги ЎРҚ-602-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2020 й., 03/20/602/0052-сон)
Oddiy tilda
**Нотариуснинг жавобгарлиги**
**Нимани англадади**
Нотариус ўз ишини қўйидаги қоидаларга асосан бажариши керак. Агар нотариус қонунга зид ишлар қилса ёки ишни тўғри бажармаса, у жавобгар бўлади. Бу жавобгарлик турли шаклда бўлиши мумкин — давлат томонидан ёки нотариуснинг ўз пули ҳисобидан.
**Кимга тегишли**
Бу қоида давлат нотариусларига ва хусусий нотариусларга қўлланилади.
**Амалда**
Хусусий нотариус ҳужжатни нотўғри расмийлаштирди ва шахсга 10 миллион сўм зарар етказди. Суд нотариусни айбли деб топди. Зарарни биринчи навбатда нотариуснинг суғурта шартномасидан, сўнг ўз пули ёки Компенсация фондидан қопланади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.