Нотариус:
жисмоний ва юридик шахсларга ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда кўмаклашиши, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириб бериши;
тарафлар тақдим этган битимлар лойиҳаларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириши ҳамда уларнинг мазмуни тарафларнинг асл мақсадига мос келиш-келмаслигини ва ушбу битимларнинг қонун талабларига зид келиш-келмаслигини текшириши;
юридик жиҳатдан бехабарликдан жисмоний ва юридик шахсларнинг зарарига фойдаланилмаслиги учун уларни амалга оширилаётган нотариал ҳаракатларнинг оқибатлари ҳақида огоҳлантириши;
қонунчиликка мос келмайдиган нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиши;
нотариал ҳаракатларни амалга ошириш чоғида фуқаролар ёки мансабдор шахслар томонидан қонунийлик бузилганлигини аниқлаган тақдирда, зарур чора-тадбирлар кўрилиши учун тегишли корхоналар, муассасалар, ташкилотларга ёки прокурорга бу ҳақда хабар қилиши;
уч йилда камида бир марта ўз касбий малакасини ошириши;
суд, прокуратура, суриштирув ва тергов органлари юритувида бўлган ишлар билан боғлиқ нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик тўғрисида уларнинг талабига биноан маълумотномалар (маълумотлар) бериши;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотномаларни (маълумотларни) махсус ваколатли давлат органига тақдим этиши;
кўчмас мулк олди-сотди шартномаларини, мол-мулк ижараси шартномаларини тасдиқлаш ва ижара ҳақининг миқдори тўғрисидаги, шунингдек мерос ёки ҳадя тартибида фуқаролар мулкига ўтаётган мол-мулкнинг қиймати ҳақидаги маълумотномаларни давлат солиқ хизмати органига тақдим этиши;
автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ҳуқуқи учун ишончномаларни, ушбу воситаларни бошқа шахсга ўтказиш, ижарага бериш, улардан текин фойдаланиш, уларнинг гаров, лизинг шартномаларини тасдиқлаш тўғрисидаги маълумотномаларни ички ишлар органига тақдим этиши;
бошқа шахсга ўтказилаётган кўчмас мулкнинг кадастр рақами тўғрисидаги ва олувчи ҳақидаги маълумотларни қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармаларига тақдим этиши;
умрбод таъминлаш шарти билан уйни (квартирани) бошқа шахсга беришга доир битимлар ва умрбод рента шартномаси тўғрисидаги, васийликдаги шахснинг мол-мулкини тақсимлашга доир битимлар ҳамда унинг тақдирини ҳал қилишга қаратилган бошқа битимлар ҳақидаги маълумотларни ижтимоий ҳимоя органига тақдим этиши;
амалга оширилган нотариал ҳаракатлар ҳақидаги маълумотномаларни (маълумотларни), шу жумладан қимматли қоғозлар, кўчмас мулк, автомототранспорт воситаларининг олди-сотди, ҳадя, ижара, гаров, текин фойдаланиш, лизинг шартномалари тўғрисидаги ва ижара ҳақининг миқдори ҳақидаги, автомототранспорт воситасини бошқариш ва сотиш ҳуқуқи билан берилган ишончномалар тўғрисидаги, мерос ва ҳадя тартибида фуқаролар мулкига ўтаётган мол-мулкнинг қиймати ҳамда даромад келтирадиган ва мажбурий давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган бошқа битимларнинг миқдори ҳақидаги маълумотларни ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги аризага асосан ижтимоий ҳимоя органи томонидан юборилган сўровга кўра тақдим этиши;
битим предмети бўлган объектни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ёки ушбу объектга нисбатан хатлов мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларни (маълумотларни) кредит бюроларининг сўровига кўра тақдим этиши;
битим предмети бўлган кўчмас мулк объектини бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ёки ушбу объектга нисбатан хатлов мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларни (маълумотларни) риэлторлик ташкилотининг сўровига кўра тақдим этиши;
васият қилувчининг вафотидан кейин манфаатдор шахсларга васиятнома тўғрисидаги маълумотномаларни тақдим этиши;
амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг сўровига кўра тақдим этиши шарт.
Лицензия олган нотариус ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган мажбуриятлардан ташқари:
нотариал идора ташкил этилган нотариал округда камида икки йил ишлаб бериши;
фаолияти ўн кундан ортиқ муддатга тўхтатилган нотариуснинг иш юритувидаги ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармаси томонидан белгиланган ҳолларда қабул қилиб олиши;
Нотариал палата конференцияси томонидан миқдори белгиланадиган кириш ва аъзолик бадалларини Нотариал палатага тўлаши шарт.
lex.uz’dagi asl matn«Notariat to'g'risida»gi qonun
18-modda. Нотариуснинг мажбуриятлари
(18-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-1102-сонли Қонунига асосан ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.