Ногиронлиги бўлган болаларнинг мактабгача таълими мактабгача таълим ташкилотларида амалга оширилади.
Мактабгача ёшдаги ногиронлиги бўлган болаларга нисбатан зарур реабилитация ва абилитация қилиш чоралари амалга оширилади ҳамда уларнинг мактабгача таълим ташкилотларида бўлиши учун қулай шарт-шароитлар яратилади.
Соғлиғининг ҳолати мактабгача таълим муассасаларида бўлишни вақтинча истисно этадиган ногиронлиги бўлган болалар учун кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилади.
Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларида илғор услубиётларни ўз ичига оладиган мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастурини амалга ошириш таъминланади.
lex.uz’dagi asl matn«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонун
39-modda. Ногиронлиги бўлган болаларнинг мактабгача таълими
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.