Давлат органлари жамиятнинг онгида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қадр-қимматига ҳурматни шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш мақсадида:
ногиронлиги бўлган шахсларнинг фаол ижтимоий роли ижобий қабул қилинишига оммавий ахборот воситалари ва матбуот воситасида кўмаклашишни;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг салоҳиятини ҳамда жамият ва давлат тараққиётига қўшаётган ҳиссасини тарғиб қилишни;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий интеграциясига имкон берувчи тимсолини ижобий ва бағрикенглик асосида гавдалантириш йўналишидаги оммавий ахборот воситаларини рағбатлантиришни;
ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан қотиб қолган қарашларни ва хурофотларни йўқ қилиш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириш;
таълимнинг барча босқичларида, шу жумладан болаларда гўдаклик ёшидан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни тарбиялашни;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг қадр-қиммати ва қобилияти ҳамда уларнинг иш жойидаги ва меҳнат бозоридаги жамоа ютуқларига қўшаётган ҳиссаси эътироф этилишига кўмаклашишни;
ногиронлиги бўлган шахсларга ва уларнинг ҳуқуқларига бағишланган тарбиявий-таништирув дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этишни таъминлайди.
Давлат ҳар йили қуйидаги давлат буюртмаларини жойлаштиради:
жамиятда ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан қотиб қолган қарашларни ва хурофотларни бартараф этишга, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижобий тимсолини шакллантиришга қаратилган бадиий, ҳужжатли фильмлар, спектакллар тайёрланишига доир;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг салоҳиятини ҳамда жамият ва давлат ҳаётига қўшадиган ҳиссасини тарғиб қилишга, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижобий тимсолини яратишга қаратилган ижтимоий реклама ахборотини ҳамда мақолаларни тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида ёритишга доир.
Ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисидаги ижобий тасаввурга қаратилган ижтимоий реклама телеканалларда, матбуотда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилади.
Ҳуқуқ ва гуманитар йўналишдаги олий таълим муассасаларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари бўйича курслар ўтказилади ва ўқув фанлари ўргатилади.
lex.uz’dagi asl matn«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонун
30-modda. Жамиятнинг онгида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қадр-қимматига ҳурматни шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.