Ногиронлиги бўлган шахслар давлат органларига, ташкилотларга ва уларнинг мансабдор шахсларига якка тартибда ёки жамоа бўлиб мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари мурожаатларни кўриб чиқаётганда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳамда қонунлари талабларига риоя этиши, ушбу мурожаатларнинг тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилиши учун чоралар кўриши, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари тикланишини ҳамда уларнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш юзасидан ўз ваколатлари доирасида чоралар кўриши шарт.
Давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари ногиронлиги бўлган шахсларнинг мурожаатлар (аризалар, шикоятлар, таклифлар) билан кириши учун қуйидагилар воситасида зарур шарт-шароитлар яратиши шарт:
шахслараро мулоқот воситаси сифатида имо-ишора тилини эътироф этиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек уни ривожлантириш ҳамда жамият ва давлат ҳаёт фаолиятининг турли соҳаларида қўллаш чораларини кўриш;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва амалга ошириш учун зарур бўлган ҳолларда сурдотаржима хизматларини кўрсатиш;
ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ўз мурожаатини имзолаш учун факсимил имзодан фойдаланиш.
Эшитиши ва нутқи бўйича ногиронлиги бўлган шахсларга:
тергов ҳаракатларини амалга оширишда ёки жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича суд процессларида иштирок этиш чоғида;
ҳужжатларни ёки битимларни нотариал тартибда расмийлаштиришда;
автомобилни бошқариш кўникмаларига ёки компьютер саводхонлигига ўқиш чоғида;
давлат хизматлари кўрсатиш чоғида сурдотаржимон хизматлари кўрсатилади.
Эшитиши ва нутқи бўйича ногиронлиги бўлган шахсларга сурдотаржимон хизматлари қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам кўрсатилиши мумкин.
Давлат ҳар йили сурдотаржимонлар, сурдопедагоглар, дефектологлар ва логопедлар тайёрланишини таъминлайди.
lex.uz’dagi asl matn«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонун
28-modda. Мурожаат қилиш ҳуқуқи
(28-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.