«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонун

27-modda. Маданий ҳаётда иштирок этишга, дам олишга ва спорт билан шуғулланишга бўлган ҳуқуқ

(27-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-1102-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон)

Давлат органлари ва ташкилотлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг моддий маданий мерос объектларидан, туристик ҳамда спорт объектларидан ва иншоотларидан, шунингдек дам олиш объектларидан фойдаланишини таъминлайди. Театрлар, музейлар, кинотеатрлар, ахборот-кутубхона муассасалари ва ахборот-ресурс марказлари, маданият ва истироҳат боғлари ногиронлиги бўлган шахслар фойдаланиши учун қулай бўлиши керак. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг моддий маданий мерос объектларидан, туристик ва спорт объектлари ҳамда иншоотларидан, шунингдек ташкилотнинг дам олиш объектларидан фойдаланишини таъминлаш мақсадида, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ташкилотлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари иштирокида: ногиронлиги бўлган шахсларнинг ва улар оилаларининг маданий, спорт ҳамда туристик тадбирларда иштирок этишига кўмаклашади; нодавлат нотижорат ташкилотлари билан шерикликда маданий, спорт ва кўнгилочар тадбирлар ўтказилишини ташкил этади; ногиронлиги бўлган шахсларга спорт билан шуғулланиш, спорт мусобақаларини ўтказиш ва уларда иштирок этиш учун зарур шарт-шароитлар ҳамда имкониятлар яратади; фаолияти ногиронлиги бўлган шахсларни спорт билан шуғулланишга ва жамиятнинг маданий ҳаётига жалб этишга қаратилган нодавлат нотижорат ташкилотларига кўмаклашади; ногиронлиги бўлган шахсларнинг барча даражалардаги спорт тадбирларида иштирок этишини тарғиб қилиш ва рағбатлантиришда иштирок этади. Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ташкилотлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт иншоотлари объектларидан, дам олиш объектларидан, шунингдек туристик объектлардан фойдаланишини, шу жумладан бепул асосда фойдаланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади. Давлат мулки бўлган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларида белгиланган тартибда ногиронлиги бўлган шахсларга спорт билан шуғулланиш учун бепул асосда тақдим этилади. Давлат спортнинг паралимпия турлари бўйича мураббийлар, ҳакамлар ҳамда бошқа мутахассисларни ўқитиш ва тайёрлашни таъминлайди. Давлат органлари ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт билан шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратиш ва уларни спорт билан шуғулланишга жалб этишга доир дастурларни нодавлат нотижорат ташкилотлари, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари билан биргаликда ҳар йили ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади. Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт билан шуғулланишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тизимини яратади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.