Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ташкилотлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг, шу жумладан ўриндиқли аравачалардан ҳамда етакловчи итлардан фойдаланувчи шахсларнинг барча ижтимоий инфратузилма объектларига (турар жойларга, жамоат ва ишлаб чиқариш биноларига, иморатлар ва иншоотларга, соғлиқни сақлаш ва спорт объектларига, маданий-томоша муассасаларига ҳамда бошқа муассасаларга) монеликсиз кириши учун шарт-шароитлар яратиши ҳамда ижтимоий инфратузилма объектларини оқилона мослаштириш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга ошириши шарт.
Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, жамоат бинолари ҳамда иншоотларини лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжлари инобатга олинган ҳолда амалга оширилиши керак.
Жамоат бинолари ҳамда иншоотларини лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш чоғида ногиронлиги бўлган шахслар фойдаланиши учун автотранспорт сақлаш жойларини мақбул миқдорда ҳамда ўлчамда барпо этиш бўйича чоралар назарда тутилиши керак.
Уй-жойлар ва ижтимоий инфратузилма объектларида лифтларни сотиб олиш ҳамда ўрнатиш чоғида, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, тегишли ташкилотлар лифтларнинг ногиронлиги бўлган шахсларнинг барча тоифалари учун қулай бўлишини ва улардан фойдаланиш имкониятини таъминлаши шарт.
Ижтимоий-маиший ва маданий мақсадларга мўлжалланган қурилиш объектларини ҳамда реконструкция қилинаётган объектларни фойдаланишга қабул қилиш ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари вакиллари давлат қабул комиссияси таркибига киритилган ҳолда амалга оширилади.
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг объектлар ва хизматлардан фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратиш қурилиш лойиҳаларининг мажбурий қисмидир. Биноларни, иншоотларни ва уларнинг мажмуаларини қуриш ҳамда реконструкция қилишга доир нормалар ва қоидалар ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилиши керак.
lex.uz’dagi asl matn«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонун
23-modda. Ижтимоий инфратузилма объектларини ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларига риоя этган ҳолда лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш
(23-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.