Давлат ногиронлиги бўлган шахсларга уй-жой қурилиши бўйича давлат дастурларидан ва махсус дастурлардан фойдаланиш имкониятини таъминлайди.
Давлат ногиронлиги бўлган шахсларга ва ўз таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оилаларга уй-жойни қулай нархлар бўйича олиш учун зарур шарт-шароитлар ҳамда имкониятларни таъминлайди.
Уй-жойга ёки уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларни ҳисобга олиш маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари томонидан уй-жой олишга ёки уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш рўйхатларини шакллантириш чоғида ногиронлиги бўлган шахслар ва ўз таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оилалар алоҳида рўйхатга киритилади.
Ногиронлиги бўлган шахслар уй-жой қурилиши бўйича давлат дастурлари ва махсус дастурлар доирасида имтиёзли шартлар асосида уй-жой ва имтиёзли ипотека кредити олиш ҳуқуқига эга.
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ва ўз таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оилаларнинг электрон онлайн-аукционлар воситасида ер участкаларини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларининг ўрни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда қопланади.
Ногиронлиги бўлган шахсларга уй-жойни тақсимлашда имкониятга қараб, объектлар ва хизматларнинг қулайлиги принципига риоя этилган ҳолда, иш жойига, тиббиёт ва реабилитация муассасаларига яқин бўлган уй-жой берилади.
Ногиронлиги бўлган шахсларга давлат уй-жой фондининг кўп квартирали уйларидаги турар жойлар уларнинг хоҳишига кўра пастки қаватлардан берилиши мумкин. Юқори қаватлардаги квартираларга эга бўлган ногиронлиги бўлган шахслар бўш турар жойлар мавжуд бўлган тақдирда уларни пастки қаватларда жойлашган турар жойларга алмаштиришга ҳақли.
Ногиронлиги бўлган шахсларга ёки ўз таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оилаларга бериладиган турар жойлар объектлар ва хизматларнинг қулайлиги принципига мувофиқ бўлиши керак.
Ногиронлиги бўлган шахслар эгаллаб турган турар жойлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг эркин ҳаракатланиши ва фойдаланиши учун махсус воситалар ҳамда мосламалар билан жиҳозланган бўлиши керак. Мазкур турар жойларни жиҳозлаш маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
Ногиронлиги бўлган шахслар имтиёзли шартлар асосида ижтимоий уй-жой олиш ҳуқуқига эга.
lex.uz’dagi asl matn«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонун
22-modda. Уй-жойга бўлган ҳуқуқ
(22-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.