Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш қуйидаги босқичлардан иборат:
норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш тўғрисидаги таклифни кўриб чиқиш ва лойиҳани тайёрлаш ҳақида қарор қабул қилиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлашни ташкилий-техникавий ва молиявий жиҳатдан таъминлаш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш учун зарур бўлган материалларни ва ахборотни тўплаш;
тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш;
имтиёзларни белгилашнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ва давлат мақсадли жамғармаларидан маблағлар ажратишнинг мақсадга мувофиқлигини асослаш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг матнини тайёрлаш;
ҳуқуқий ва бошқа зарур экспертизани ўтказиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасига доир тушунтириш хатини лойиҳанинг концепциясини баён этган ҳолда тайёрлаш.
Энг муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишдан олдин унинг тайёрланиши ҳақидаги ахборот норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилади ҳамда жамоатчилик муҳокамалари иштирокчиларидан келиб тушган фикр-мулоҳазалар ва (ёки) таклифлар инобатга олинган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси давлат тилида тайёрланади. Зарур бўлганда, у бошқа тилга таржима қилиниши мумкин.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқувчи томонидан тайёрлаш ҳамда тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларида бошқа муддат белгиланмаган бўлса, икки ойдан кам этиб белгиланиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари лойиҳаларини тайёрлашнинг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритишнинг ўзига хос хусусиятлари «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонун
21-modda. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш
(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 апрелдаги ЎРҚ-1054-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 03/25/1054/0329-сон)
Oddiy tilda
НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТ ЛОЙИҲАСИНИ ТАЙЁРЛАШ
Нимани англадади
Бу қонун ҳужжат лойиҳасини яратишнинг расмий тартибидир. Давлат органлари янги қонун ёки фармон ишлаб чиқаришдан олдин муайян босқичларни бажариши керак. Бу жараён жамоатчилик фикрини эшитишни, ҳуқуқий текширишни ва молиявий асосни қамраб олади.
Кимга тегишли
Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари, вазирликлар ва бошқа муассасалар норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлашга мажбур.
Аmalда
Масалан, Соғлиқ сақлаш вазирлиги янги дорилик қонуни лойиҳасини яратмоқчи бўлса, авваль жамоатчилик муҳокамасини ўтказади, врачлар ва беморларнинг фикрини сўрайди, сўнгра ҳуқуқий текширишдан ўтказади ва икки ойдан кам бўлмаган вақтда Парламентга топширади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.