Маъмурий органнинг мансабдор шахси маъмурий орган номидан маъмурий иш юритишда иштирок этишга қуйидаги ҳолларда ҳақли эмас, агар у:
мазкур маъмурий иш юритишда манфаатдор шахс бўлса;
маъмурий иш юритишда иштирок этувчи манфаатдор шахслардан бири билан қариндошлик ёки қайин-бўйинчилик ва қуда-андачилик муносабатида бўлса (бўлган бўлса);
маъмурий иш юритишда иштирок этувчи манфаатдор шахслардан бирининг вакили бўлса ёки илгари унинг вакили сифатида айни шу маъмурий иш юритишда иштирок этган бўлса;
мазкур маъмурий ишни юритишда маъмурий ишни ҳал этишга кўмаклашувчи шахс сифатида иштирок этаётган бўлса ёки илгари иштирок этган бўлса;
бошқача тарзда шахсан, бевосита ёки билвосита маъмурий ишни ҳал этиш натижасидан манфаатдор бўлса ёки унинг холислигига шубҳа туғдирувчи бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса.
Маъмурий ишни ҳал этишга кўмаклашувчи шахсларни рад қилиш тўғрисида ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи, учинчи, тўртинчи ва олтинчи хатбошиларига мувофиқ, шунингдек ушбу шахсларнинг мазкур маъмурий иш ҳолатлари бўйича илгари хулоса берганлиги ёки уларнинг маъмурий ишни кўриб чиқаётган маъмурий органнинг мансабдор шахсига, маъмурий иш юритишнинг бошқа иштирокчиларига ёки уларнинг вакилларига хизмат юзасидан ёхуд бошқача тарзда тобе бўлганлиги асосида арз қилиниши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn«Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги қонун
31-modda. Маъмурий иш юритишда иштирок этиш имкониятини истисно қилувчи ҳолатлар
Oddiy tilda
МАЪМУРИЙ ОРГАННИНГ МАНСАБДОРИ ИШТИРОК ЭТИШГА ХАҚЛИ БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
Нимани англадади
Маъмурий органнинг мансабдори маъмурий ишни қарашда иштирок этиши мумкин эмас, агар у шахсан манфаатдор бўлса, қариндош бўлса ёки олдин бу ишда ишлаган бўлса. Бу қоида адолатни сақлаш ва ишчи холислигини таъминлаш учун ўрнатилган.
Кимга тегишли
Маъмурий органнинг мансабдор шахсларига ва уларни ўрнига қўйиладиган кўмакчиларга тегишли.
Аmalда
Агар мактаб директори ўз фарзандининг интизомий жазоси ҳақида қарор қабул қилиши керак бўлса, у бу ишда иштирок этиши мумкин эмас. Унинг ўрнига бошқа директор ёки раис қарор қабул қилиши керак.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.