Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс

99-modda. Суднинг иш юритишни тўхтатиб туриш мажбурияти

Суд қуйидаги ҳолларда иш юритишни тўхтатиб туриши шарт: 1) мазкур ишни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, фуқаролик ишлари бўйича суд, жиноят ишлари бўйича суд, маъмурий суд ёки иқтисодий суд томонидан кўрилаётган бошқа иш ёки масала юзасидан, шунингдек тергов ҳаракатлари олиб борилаётган иш ёки масала юзасидан қарор қабул қилингунига қадар кўриш мумкин бўлмаганда; 2) ишда иштирок этувчи шахс бўлган фуқаро вафот этганда, агар низоли ҳуқуқий муносабатлар ҳуқуқий ворисликка йўл қўйса; 3) ишда иштирок этувчи шахс бўлган фуқаро муомала лаёқатини йўқотганда.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.