Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс

98-modda. Дастлабки ҳимоя чораларини бекор қилиш

Дастлабки ҳимоя чоралари ишни кўраётган суд томонидан ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига кўра бекор қилиниши мумкин. Дастлабки ҳимоя чораларини бекор қилиш тўғрисидаги масала суд мажлисида ҳал қилинади. Ишда иштирок этувчи шахслар мажлиснинг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Бироқ уларнинг келмаганлиги дастлабки ҳимоя чораларини бекор қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Дастлабки ҳимоя чораларини бекор қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим чиқарилади. Ажримнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга у чиқарилган кундан кейинги кундан кечиктирмасдан юборилади. Ариза (шикоят) қаноатлантирилган тақдирда, дастлабки ҳимоя чоралари суд ҳужжати амалда ижро этилгунига қадар ўз кучини сақлайди. Аризани (шикоятни) қаноатлантириш рад этилган, ариза (шикоят) кўрмасдан қолдирилган, иш юритиш тугатилган ҳолларда, дастлабки ҳимоя чоралари тегишли суд қарори қонуний кучга киргунига қадар ўз кучини сақлайди. Бироқ суд кўрсатилган ҳужжатларни қабул қилиш билан бир вақтда ёки улар қабул қилинганидан кейин дастлабки ҳимоя чораларини бекор қилиш ҳақида ажрим чиқариши мумкин. Дастлабки ҳимоя чораларини бекор қилиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.