Тарафлар ўз талабларини ёки эътирозларини қайси далиллар билан асослаб бераётган бўлса, ўз ихтиёридаги ушбу барча далилларни судга тақдим этиши шарт. Маъмурий орган ҳам маъмурий суд ишларини юритишнинг барча материалларини тақдим этиши шарт.
Агар тақдим этилган далиллар ишни тўғри ҳал қилиш учун етарли бўлмаса, суд ўз ташаббусига ёки ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра қўшимча далилларни талаб қилиб олади.
Ишда иштирок этувчи шахслар бирон-бир далилни йўқ қилишга ёки яширишга ёхуд далилни текширишга ва баҳолашга далилларни олишни имконсиз қилиб қўйган ёки қийинлаштирган ҳолда бошқача тарзда монелик қилишга ҳақли эмас. Бундай ҳолда суд монелик қилаётган тарафнинг зиммасига, ушбу Кодексда белгиланган қоидалардан қатъи назар, исботлаш мажбуриятини юклатиши мумкин.
Ишда иштирок этувчи шахс ишда иштирок этаётган ёки иштирок этмаётган шахсдаги зарур далилларни мустақил олиш имконига эга бўлмаса, ўша далилни талаб қилиб олиш тўғрисида судга илтимоснома билан мурожаат қилишга ҳақли. Илтимосномада ушбу далил билан иш учун аҳамиятга эга бўлган қандай ҳолатлар аниқланиши мумкинлиги, далилнинг аломатлари ва у турган жой кўрсатилиши керак.
Далилни талаб қилиб олиш тўғрисида суд томонидан ажрим чиқарилиб, унда ушбу далилни тақдим этиш муддати ва тартиби кўрсатилади.
Ажримнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этаётган шахсларга, шунингдек суд томонидан талаб қилинаётган далилни сақлаётган шахсга, юборилади.
Суд талаб қилаётган далилни сақлаётган шахс уни бевосита судга юборади ёки судга топшириш учун тегишли ажримни тақдим этган шахсга беради.
Агар шахс суд талаб қилаётган далилни тақдим этиш имкониятига эга бўлмаса ёки суд белгилаган муддатда тақдим эта олмаса, у шу муддат ичида бу ҳақда судни сабабларни кўрсатган ҳолда хабардор қилиши шарт.
Далилни сақлаётган шахс талаб қилинаётган далилни тақдим этиш мажбуриятини суд узрсиз деб топган сабабларга кўра бажармаган тақдирда, уни сақлаётган шахсга ушбу Кодексда белгиланган тартибда жарима солинади.
Талаб қилинаётган далилга эга бўлган шахсга жарима солиниши уни далилни судга тақдим этиш мажбуриятидан озод қилмайди.
lex.uz’dagi asl matnМаъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс
68-modda. Далилларни тақдим этиш ва талаб қилиб олиш
(68-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-833-сонли Қонунига асосан биринчи, иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.