Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс

67-modda. Исботлаш мажбурияти

(67-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-833-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон)

Агар ушбу Кодексда маъмурий ишлар бўйича исботлаш мажбуриятлари тақсимланишининг бошқача тартиби назарда тутилмаган бўлса, ишда иштирок этувчи шахслар ўз талабларига ёки эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳақиқий ҳолатларни исботлаши керак. Аризачи далилларни йиғишда ўз имкониятлари доирасида иштирок этиши шарт. Аризачи ўзига етказилган зарарнинг миқдорини исботлаши шарт. Исботлаш мажбурияти қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашилаётган маъмурий органларнинг ва мансабдор шахсларнинг зиммасига юклатилади. Маъмурий органлар ва мансабдор шахслар ўз эътирозларига асос қилиб келтираётган фактларни ҳам тасдиқлаши шарт. Мазкур шахслар қарор қабул қилишда, ҳаракатларни содир этишда фақат ўзи таянган асосларни келтириши мумкин. Агар тараф суд томонидан талаб этилган далилни ўзида ушлаб турган ва уни суд томонидан белгиланган муддатда суднинг сўровига кўра тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар ушбу тарафнинг манфаатларига қарши қаратилган деб фараз қилинади ва мазкур тараф томонидан тан олинган деб ҳисобланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.